15 December 2010
04:05 - АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук оламдан ўтди
Ричард Холбрук оғир аҳволда касалахонага ётқизилгани ва операция қилингани ҳақида сайтимизда ҳам хабар берилганди. АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг кеча тарқатган баёнотидан маълум бўлишича, Ричард Холбрук якшанбадан душанбага ўтар кечаси оила аъзоларининг қўлида оламдан ўтган.

“Ричард Холбрук бошлаган ишини охирига етказгунча курашадиган одам эди”, деган Ҳиллари Клинтон таниқли дипломатнинг Ветнамдан тортиб Балканларгача бўлган минтақаларда олиб борган фаолияти самарали бўлганини урғулайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону