13 December 2010
05:27 - КГБчи Ҳайдар Алиев ҳақидаги китобни ўзбекчага таржима қилган аҳмоқ топилибди
Озорбайжон расмий давлат агентликларининг хабарига кўра, ўтган шанба куни Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озорбайжон Маданий Марказида “Ҳайдар Алиев” номли китобнинг ўзбекча таржимасининг тақдимот маросими бўлган. Маросим Озорбайжоннинг мамлакатимздаги элчихонаси томонидан уюштирилибди.

Маълумки, ўз мамлакатининг собиқ президенти Ҳайдар Алиев Озорбайжон халқининг умуммиллий лидери деб ҳисобланади, унинг ўлим куни – 12 декабрь “Хотира куни” деб тайинланган. Ҳозир Озорбайжонда унинг ўғли Илҳом Алиев президент бўлгани учун, Ҳайдар Алиевнинг шахсига сиғиниш гуркираб ўсаётгани табиийдир.

Аммо, Ҳайдар Алиев ким ўзи? 1923 йилда туғилган бу одам 1941 йили Нахичиван Мухтор Жумҳуриятининг ўша пайтларда маъшумлиги билан маълум бўлган Ички ишлар халқ комиссарлигида (КГБ - бу комиссарликнинг ворисидир) бўлим бошлиғи вазифасига тайинлангандан бери КГБ системасида ишлаб келган, 1967 йили Озорбайжон КГБсининг бошлиғи даражасига кўтарилган. У КГБ системасидаги ҳамма ўқув юртларини битирган. Хусусан, 1949-50 йиллари Ленинградда Давлат Хавфсизиги Вазирлигининг (КГБнинг аввалги номи) олий даражадаги оператив раҳбарларини тайёрлаш мактабида ўқиган. 1969-82 йиллари Озорбайжон Коммунистик Партиянинг биринчи котиби бўлган.

Узоқ йиллардан бери СССР КГБсини бошқариб келган Андропов 1982 йили КПСС Бош котиби лавозимини қўлга киригч, ўзининг ишончли одамларидан бири бўлган Ҳайдар Алиевни СССР Бош вазирининг ўринбосари этиб тайинлаган.

Ҳайдар Алиев - асосий вазифаси коммунистик системани мустаҳкамлаш, турли миллий ҳаракатларни илдизидан қуритиш билан шуғулланиб келган КГБда ишлар экан, Озорбайжон халқининг озодлиги, унинг келажаги учун яширинча бўлса ҳам бирон нарса қилганини тасдиқловчи биронта факт ёки аргумент йўқ. Шундай одамдан Озорбайжон халқининг миллий лидери чиқаришдек масхарабозликни Озорбайжонда ҳукм сураётган диктаторлик нуқтаи назаридангина тушуниш мумкиндир.

Аммо, унинг ҳақидаги китобни ўзбекчага таржима қилишга қўл урган аҳмоқ ўзбек ҳам топилганига ҳайрон қолиш керак. Дарвоқе, бундай аҳмоқнинг исми сир эмас, расмий хабарга кўра, бу одам - филология фанлари доктори Ниғмон Раҳимжанов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону