04 December 2010
02:46 - Евроқаҳратоннинг бир учи Тошкентга ҳам келди
Ноқулай об-ҳаво шароити ва қалин қор забт этган Шимолий Европа қаҳратонининг бир учи Ўзбекистонга ҳам келди. Бугун пойтахт ва пойтахт вилоятида ёққан қорнинг эртага водий вилоятлари бўйлаб ёғиши, ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши айтилмоқда. Эртага тунда ҳарорат Цельсий ўлчовида 12-13 даражагача пасаяди. Польша ҳукумати 30 киши, немислар 3 кишининг совуқдан ўлгани ҳақида малумотлар тарқатаётган айни дамларда, хайриятки, юртимизда ҳаводан-да совуқ бу каби хабарлар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону