03 December 2010
22:56 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Фарҳод Мухторов озодликка чиқарилди: тасодифми ёки АҚШ мулозимлари ташрифи шарофати?
Чоршанба куни, яъни 1 декабрда Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Альянси деб аталадиган Елена Урлаева бошлиқ гуруҳ аъзоси Фарҳод Мухторов озодикка чиқарилди. 2009 йилнинг 2 октябрида жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан 5 йилга озодликдан маҳрум этилган бу киши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг фирибгарлик моддаси билан айбланган. Ҳозирда ҳуқуқ ҳимоячисининг ўталмай қолган жазо муддати Амнистия шарофати билан шартли жазо турига алмаштирилгани маълум бўлди.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши Клинтон хонимнинг Тошкентга ташрифи муносабати билан амалга оширилдими ёки бу ерда бошқа сабаб борми, буниси номаълум, дейди мухбиримиз.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши Клинтон хонимнинг Тошкентга ташрифи муносабати билан амалга оширилдими ёки бу ерда бошқа сабаб борми, буниси номаълум, дейди мухбиримиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения