24 November 2010
02:05 - Самарқанд- Қарши автотрассасида газ ташувчи машина портлади
Самарқанд-Қарши автомагистралининг Нуробод йўл ҳаракати хавфсизлиги пости яқинида “Ўзбекнефтгаз” давлат акциядорлик жамиятига қарашли газ ташувчи (газовоз) махсус автоцистерна портлади. Натижада автоцистернинг ўзи, пост яқинида турган Камаз автомобили ва яна бир енгил машина ёниб кетди. Орадан бир неча кун ўтишига қарамай ёнғиндан қолган из ва қолдиқлар магистрал бўйлаб ёйилиб ётибди.

Мазкур ҳодиса бўйича Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган, бироқ мухбирларимизга прокуратуранинг навбатчилик қисми терговлар ниҳояламагунича маълумот бермаслигини айтди.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону