17 йилдан бери муҳожирликда АҚШда яшаётган "Бирлик"нинг асосчиларидан бири, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг асосчиси Абдуманноб Пўлат ярим йил давом этган оғир касалликдан кейин, кеча Вашинтгон вақти билан эрталаб, Тошкент вақти билан кечқурун, 59 ёшда оламдан ўтди.
Унинг жанозаси бугун Виржиниянинг Спрингфилд шаҳарчасидаги Darul Huda масжидида Вашингтон вақти билан пешин намозидан кейин ўқилади ва жасади Виржиния штатининг Fredericksburg (Фредeриксбург) шаҳарчасидаги мусулмонлар қабристонида тупроққа берилади.
Ўзбек халқи Абдуманноб Пўлатдек асл фарзандини ҳеч қачон унутмайди. Оллоҳ марҳумни раҳмат айласин, тупроғи енгил бўлсин.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения