20 November 2010
18:46 - Рус демократларининг бирлашган партияси президентликка умумий номзод кўрсатади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Россия демократик мухолифатининг асосий ташкилотлари – Россия Халқ-Демократик Иттифоқи (раиси Михаил Касьянов), Республика Партияси (Владимир Рыжков), “Бирдамлик” ҳаракати (раисдоши Борис Немцов) ва “Демократик Танлов” ҳаракати (Владимир Милов) коалицияга бирлашиб, энди умумий партия тузмоқчилар. “Халқ Озодлиги Партияси” деб аталадиган янги партиянинг Таъсис қурултойи шу йил 13 декабрга тайинланган.

«Коммерсантъ» газетасининг бугунги сони Борис Немцовга асосланиб, рус демократлари сўнгги 20 йилда биринчи марта президентликка умумий номзод кўрсатиш хусусида келишиб олишганини ёзади. Умумий номзод коалицияга кирган ташкилотлар кўрсатган номзодлардан бирини сайлов йўли билдан танлаш орқали белгиланади.

Аммо, Борис Немцовнинг охирги сўзларини тушуниш қийин. Коалицияга кирган ташкилотлар умумий партияга бирлашсалар ҳам, қандайдир шаклда сақланиб қоладиганга ўхшайдилар. Агар шундай бўлса, бирлашган партиянинг келажагига, умумий номзод кўрсатиш механизми ишлашига ишониш қийин. Умумий партия самарали ишлаши учун, унга кирувчи ташкилотлар ташкилот сифатида бутунлай йўқ бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону