16 November 2010
04:49 - “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Дайнов Ташанов қиз узатди
Партия раисининг жанубий минтақа бўйича ўринбосари Дайнов Ташанов қизи Нилуфарни узатиши муносабати билан 13 ноябрь куни элга ош берди. 14 ноябрь куни никоҳ маросими куёв Ўктамбек яшайдиган Нишон тумани Абулла Қодирий жамоа хўжалигида ўтди. Узоқ-яқиндан ташриф буюрган меҳмонлар сафдошимизни қутлаб, келин-куёвларга бахт тилашди.

У тарафларга телефон билан боғланолмаган партия раиси Абдураҳим Пўлат сафдошига табриклари ва тўёнасини бошқалар орқали етказди.

Нилуфар - дизайнер-тикувчи, куёв Ўктамбек эса маҳаллий муассасалардан бирида техник ходим бўлиб ишлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону