15 November 2010
23:14 - Россия бугунги дўстлари Хитой ва Ҳиндистон билан биргаликда кечаги дўсти Эрондан ядровий программа бўйича ҳисобот талаб қилди
Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг ташқи ишлар вазирликлари Эронга мурожаат қилиб, мамлакатнинг атом энергетикаси бўйича иш режалари фақат тинч мақсадларга қаратилганини жаҳонга намойиш қилиш ва музокаралар жараёнига қайтишга чақирдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Айни пайтда, бу уч мамлакат Эроннинг тинч мақсадларда ишлатиш учун атом соҳасида тадқиқотлар олиб боришга ҳаққи борлигини тан олишган.

Яқингача бу маслада Эроннинг ҳамкори ва очиқдан-очиқ ҳимоячиси бўлган Россиянинг ўзгариши кўпчлик учун кутилмаган воқеа бўлди. Маълумки, Россия энди БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида Эронга қарши бўлган резолюцияларни маъқуллашга бошлади, Эрон билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни қисқартириб, у мамлакатга СС-200 ракеталарни сотиш бўйича имзоланган шартномаларни бекор қилди. Эрон ғазабга тушди.

Россиянинг бундай ўзгаришига икки сабаб бор, дейди мухбиримиз. Биринчидан, АҚШда битаётган иқтисодий инқироз ҳали Россияга тўла етиб келмади. Буни сезаётган Россиянинг раҳбарлари инқироз кучайганда АҚШнинг ёрдамига муҳтож бўлишларини ҳис этиб, у мамлакатга ёқадиган ишлар қилмоқдалар. Иккинчидан, АҚШ ва Исроил биргаликда ёки улардан бири Эронга ҳужум қилиб, унинг ядровий программа билан боғлик объектларини бомбалаб ташласа, дўстини ҳимоя қилолмаган Россиянинг шармандаси чиқади.

Бундай шароитда, Россия учун энг яхшиси, Эрондек дўстдан воз кечишдир.

Россия айнан шу йўлни танлаган кўринади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону