15 November 2010
04:33 - Дмитрий Медведев Ўзбекистон-Россия шартномасининг 5 йиллиги баҳонасида Ислом Каримни огоҳлантирди
Икки мамлакат ўртасида имзоланган шартноманинг 5 йиллиги муносабати билан табрик мактуби ёзиш оддий дипломатик воқеа эмас. Бунинг устига ўзига ёқмаган одамга табрик ёзиш.

Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистондаги ҳамкасбига икки мамлакат ўртасида 5 йил аввал имзоланган шартнома муносабати билан табрик хати жўнатганини шу нуқатаи назардан баҳолаш керак. Россия матбуотининг “Ислом Карим “абадий ҳамкори” Россиядан юз ўгириб, Ғарбга бурилмоқчи” маъносидаги доимий, аммо, ҳеч бир асоссиз иддаолари Дмитрий Медведевни ҳам хавотирга солиб қўйди шекилли, у бир тийинга қиймат шартноманинг 5 йиллиги баҳонаси билан Ислом Каримга мурожаат қилиб, Ўзбекистон ўша шартнома бўйича Россияга яқинлашиш борасида мажбурятлари борлигини эслатибди, тўғрироғи, Ислом Каримни феълан огоҳлантирибди.

Аслида, Ислом Карим Ғарбга юз угираётганинг ҳеч бир исботи йўқ. Ўзбекистоннинг Ғарбга эмас, Ғарбнинг Ўзбекистонга бурилиб, у билан алоқаларни ривожлантираётгани тамомийла “Бирлик” Партиясининг ташаббуси бўлаётган ишдир. Айнан “Бирлик”нинг таклифи билан аввал ЕИ, кейин АҚШ маъмурияти Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиш, уни дунёдан изоляция қилиш ўрнига, Ўзбекистонни Ғарбга интеграция қилиш йўлидан кетишга бошлашган.

Нима бўлганда ҳам, Россия билан Ғарбнинг Ўзбекистонга таъсир қилиш масаласида мусобақага кириши ижобий воқеадир. Бўлаётган воқеалардан тўғри фойдаланиш эса, мухолифатнинг ўз вазифаси. “Бошқаларни билмайман, аммо бизнинг партия бу реалликни тўғри тушунади ва вазиятдан тўғри фойдаланиш учун ҳамма нарсани қилмоқда”, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону