12 November 2010
01:28 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: Қашқадарёда 10 яшар қизча зўрлаб, ўлдирилган
Вилоятнинг Қамаши тумани Қорақиёт қишлоғидаги молхоналардан биридан 10 яшар қизалоқнинг зўрлаб ўлдирилган жасади топилди. Вилоят прокуратураси, ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 400 дан ортиқ киши сўроқ қилиниб, ёвуз кимса аниқланди. Қишлоқдан Тошкентга келиб мардикорлик қилувчи П. Р. исмли 22 ёшли йигит қишлоқ тўйларидан бирида спиртли ичимлик ичиб, уйига маст ҳолда келаётганида қизалоқни учратган ва уни овлоқ ерда зўрлаган. Сўнгра ўлдириб молхонага ташлаб кетган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону