03 July 2006
03:00 -
8:00 - Йўлкира нархлари яна ошди
- Адлия вазирлиги яна бир хориж ташкилотини огоҳлантирди
8:00 - Йўлкира нархлари яна ошди
1 июлдан Тошкент шаҳридаги жамоатчилик транспорти учун йўлкира нархлари яна кўтарилди. Оддий шаҳар уловлари ва метрода йўлкиралар 170 сўм (аввал 160 сўм эди, - Ҳаракат) қилиб белгиланди. Бу ҳолни "Тошшахарйўловчитранс" уюшмаси маъмурияти техник эҳтиёт қисмлар, ёкилги-мой махсулотларининг нархлари ошгани билан изоҳламокда.
Адлия вазирлиги яна бир хориж ташкилотини огоҳлантирди
Кеча, 30 июнда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Нидерландия қироллигининг мамлакатимиздаги бир ноҳукумат, нотижорат ташкилоти "AIDS foundation East-West" вакиллигига қонунбузарлиги юзасидан ёзма огоҳлантириш берди. Бу сигналга кўра, ваколатхона 30 кун муддатда ўзининг "ноқонуний" хатти-ҳаракатларини тартибга солиши керак.
Раҳбари Оксана Павловская бўлган бу голланд ваколатхонаси мамлакатимизда наркотик моддаларнинг тарқалишини олдини олиш, социал сўровлар ва мониторингларни амалга ошириш сингари бир қатор ижтимоий лойиҳаларни бажариб келган.