05 November 2010
19:41 - Қирғизистонда нодемократик жараёнлар чуқурлашмоқда
Қирғизистон оммавий ахборот воситаларининг мамлакат парламенти матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, парламент сайловларининг натижаларини бекор қилиш талаби билан берилган даво аризалари буйича суд маҳкамалари битмагани туфайли янги парламентнинг иш бошлаши номаълум муддатга қолдирилган.

Аслида, ноқонуний Вақтли ҳукумат тарафидан ўтказилган парламент сайловларининг ўзи ноқонуний. Аммо, суд битмагани туфайли бу ноқонуний парламент иш бошлай олмаётганини гапириш ғирт масхарабозликдир. Чунки, парламент ишини бошлаши учун Марказий Сайлов Комиссиясининг қарори етарли, бундай қарор бор.

Аслида, парламент ишининг бошланишини суд баҳонасида қолдириш шуни кўрсатмоқдаки, Қирғизистонда ҳамма нарса пардалар орқасида қилинади. Парда орқасидагилар эса, ҳали келишиб улгуришмаган. Бундай жараённинг охири нима бўлиши ҳам маълум – диктатура.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону