05 November 2010
12:50 - Тошкент шаҳар Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармаси кўчада қолди
Мамлакатда миршаблар замони келиб, улар қудрат тимсолига айланган бир пайтда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси росмана кўчада қолди. Бошқарманинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 19-даҳасидаги маъмурий биноси тортиб олиниб, бошқарма ходимларининг бир қисми Чилонзор тумани ҳокимлигининг кадастр бўлими биносига кўчирилди. Девонхона ва котибияти бошқа бир туманга кўчирилиши мўлжалланаётган мазкур муассаса аввал шаҳарнинг Глинка кўчасида жойлашган, сўнгра унинг бир қисми пойтахтнинг Собир Раҳимов кўчасига қувилганди.

Бошқарма ходимларидан бирининг таъкидлашича, муассасанинг кўчирилиши, унинг турли қисмлари ҳар хил манзилларда жойлашиши ўзига хос қийинчиликлар туғдирмоқда. Яқин орада бошқарманинг бирорта муқим жойга бириктирилишидан дарак йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону