03 November 2010
04:31 - Эстония Бош вазири Тошкентда бизнес-форумда иштирок этди, Ислом Карим қабулида бўлди
Расмий хабарларда айтилишича, ўтган кунидан бери Тошкентда бўлган Эстония Бош вазири Андрус Ансип бугун ўзбек ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан бирга Ўзбекистон ва Эстония ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этган. Шу тадбир баҳона Шавкат Мирзиёевнинг номи расмий хабарда тилга олинишининг ўзигина катта воқеадир.

Тўғрисини айтса, бизнес-форумнинг бундан бошқа қизиқарли жойи ҳам йўқ. Евпропанинг мини-давлатларидан бири бўлмиш Эстониянинг ишбилармонлари Ўзбекистонда биронта жиддий ишга қўл уришига ҳеч ким ишонмайди.

Шундай бўлса ҳам, бугун Андрус Ансипни Ўзбекистон президенти Ислом Карим ҳам қабул қилган. Меҳмон билан мезбоннинг умумий расми ҳам берилмаган ЎзАнинг хабари умумий гаплардан иборат.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону