02 November 2010
05:51 -
Ўзбекистон мусулмонларининг биринчи гуруҳи ҳажга кетди
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансурга асосланиб тарқатилган расмий хабарга кўра, “бу йил ҳам муборак ҳаж сафарига беш минг нафардан кўпроқ ҳамюртимиз йўл олади”. Уларнинг биринчи гуруҳи Тошкент аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб ҳам кетди.
Хабарда алоҳида таъкидланишича, “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий урф-одат ва анъаналаримиз, диний қадриятларимиз қайта тикланган, юртимиз мусулмонлари ислом динининг барча арконлари, жумладан, ҳаж амалларини эмин-эркин бажариш имконига эга бўлаётган” эмиш.
Эслатиб ўтиш керакки, Совет замонида ҳар йили ҳажга аҳолиси 300 миллионга яқин бўлган СССР 30 кишилик гуруҳ борар эди, холос. Михаил Горбачев замонида ҳажга борувчилар сонига қўйилган чегаралар олиб ташланди. Ҳозир ҳамма мамлакатдан бўлгани каби, Ўзбекистондан ҳам Саудия Арабистони рухсат берган сондаги мусулмон ҳажга бора олади. Яъни, бу ишларга Ислом Каримовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳажни бутунлай йўқ қилиб қўйишга эса, унинг кучи ҳам етмайди. Бунинг учун бутун Ўзбекистонни Сталин замонида каби “темир девор” билан ўраш, мамлакатни Жасликка айлантириш керак бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения