01 November 2010
23:43 -
Қирғизистонда парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинди, ўзбеклар уларни тан олмайди
Бу мамлакатдаги ноқонуний Вақтли ҳукумат тарафидан 10 октябрь куни ўтказилган ноқонуний парламент сайловларининг натижалари бугун эълон қилинди.
Мустақил 24.kg агентлиги Марказий Сайлов Комиссияси парламент сайловларининг натижаларини эълон қилгани ҳақида бугун кундузи соат 12:25 да хабар берган бўлса, айнан шу хабарни давлатнинг расмий ахборот агентлиги бўлмиш “Кабар” соат 14:32 да эълон қилди. Орадаги 2 соату 7 минут Қирғизистон сиёсий саҳнасининг пардалари орқасида бўлаётган ўйинларни ўзида акс эттиради, холос.
Эълон қилинган натижаларга кўра, сайловларда 1 млн 679 минг 710 сайловчи иштирок этган. Сайловчиларнинг умумий сони 3 млн 36 минг 703 бўлгани учун, 55,09% сайловчи сайловларда қатнашгани тан олинган.
Минтақаларда 0,5 фоизлик ва мамлакат бўйича 5 фоизлик тўсиқни ўтган 5 партия сайловларда қуйидагича овоз ва парламентда ўрин олибди:
- Ота-Юрт партияси - 257 100 овоз, 8,47%, 28 депутат;
- Социал-демократик партия - 236 634 овоз, 7,83%, 26 депутат;
- Ор-Намис партияси - 226 916 овоз, 7,57 %, 25 депутат;
- Республика партияси - 210 5946 овоз, 6,93%, 23 депутат;
- Ата-Мекен партияси - 166 714, 5,9%, 18 депутат.
Янги парламент яқин кунларда иш бошлаши, дунё уни тан олиши мумкин, аммо ўзбекларни қирғин қилиш эвазига ўтказилган бу сайловларнинг натижаларини ўзбек миллати ҳеч қачон тан олмайди. Марказий Осиёдаги бундан кейин бўладиган ҳар қандай сиёсий жараёнлар ўзбекларнинг шу қарори таъсири остида бўлади.