31 October 2010
19:35 - Cенсация: Туркия Исроилни ўзига хавф солувчи асосий давлат деб белгилабди
The Jerusalem Post газетасининг ҳозирги календарь бўйича 2010 йил 31 октябрь, яҳудийларнинг қадимий келендари бўйича 5771 йил 23 Ҳешван сонида манба кўрсатилмасдан хабар қилинишича, Туркия Миллий Хавфсизлик Кенгашининг сўнгги мажлисида Туркия ўзига хавф солувчи деб ҳисоблайдиган давлатларнинг Қизил рўйхатига ўзгартиришлар киритилган.

Энди Туркияга хавф солувчи асосий давлат деб Исроил ҳисобланади.

Айни замонда, Қизил рўйхатдан Сурия, Болгария, Грузия, Арманистон ва Эрон олиб ташланган. Аввал бу рўхатнинг бошида айнан Эрон турарди.

Табиий, Юнонистон бу рўйхатдаги анъанавий ўрнини сақлаб қолган.

Эслатиб ўтиш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, аввалари Исроил ва Туркия муносабатлари жуда илиқ эди, айниқса ҳарбий алоқлар яхши йўлга қўйилганди. Масалан, Исроил ҳарбий учувчиларининг машғулотлари Туркия осмонларида ўтказиларди. Бу мамлакат билан алоқалар бундан бир неча ой аввал Исроил ҳарбийлари Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган турк кемасига ҳужум қилиб, 9 кишини ўлдиришгандан кейин бузилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону