29 October 2010
18:35 - Москвада мухолифат митинг қиладиган жой бугун тахта девор билан ўраб олинибди, 20 йил аввал Тошкентда ҳам шу каби воқеа бўлган
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, мухолифатнинг “Норозилар” гуруҳи шаҳар Марказидаги Триумфал майдонида (собиқ Маяковский майдони) 31 октябрь куни митинг ўтказиш ниятидан воз кечмагандан кейин, бу ерда қандайдир археологик қазишлар ўтказиш баҳонаси билан майдоннинг асосий қисми тахта девор билан ўраб олинибди. Аммо, ҳамма буни шаҳар ҳокимиятининг митингга йўл бермаслик учун қилаётган уринишларидан бири деб ҳисобламоқда.

Бу хабар бундан 20 йил аввал Тошкентда бўлган ўхшаш воқеани эслатади.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг сайтимизда ҳам эълон қилинган хотираларидан биридан маълумки, 1990 йил 17 июнь куни Тошкент марказидаги Ленинград кўчасида жойлашган Шаҳар адвокатлар консультациясининг мажлислар залида Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати таркибида тузиаётган “Бирлик” партиясининг Таъсис қурултойини ўтказиш режалаштирилган эди. Аммо, Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларидан ўша куни қурултойга етиб келган меҳмонлар мисли кўрилмаган воқага дуч келдилар. Шаҳар адвокатлар консультацияси ҳам жойлашган бинони таъмир қилиш баҳонаси билан ўша куни кечаси бу бино тахта девор билан ўраб қўйилибди ва гўёки бу деворни қўриқлаш учун ўнлаб милиционарлар унинг атрофига жойлаштирилибди.

Қурултойга келган делегатлар ичида СССР халқ депутати Пўлат Охун, Ўзбекистон халқ депутати, кейинчалик Ислом Каримнинг буйруғи билан ваҳшийларча ўлдирилган Шовруқ Рўзимурод ва яна бир қатор маҳаллий Советларнинг депутаталари бор эди. Уларнинг бу ерга етиб келган шаҳар милицияси раҳбарлари билан жанжалга айланиб кетган бахси натижасида, милиционерларнинг ўзи деворнинг бир бўлагини дарҳол бузиб, бирликчиларни бинога киритиб юборишга мажбур бўлишганди. Қурултой ўтказилиб, “Бирлик” партияси расман тузилганди. Табиий, замон – Горбачев замони эканлиги ҳам бу ерда роль ўйнаган.

Бугун Москвада ва 20 йил аввал Тошкентда бўлган воқеалар кўрсатмоқдаки, диктаторларнинг моҳияти каби, иш услублари ҳам ўзгармаган. Демократик мухолифатнинг бу ҳокимиятларни ўзгартириш учун қиладиган иш услуби ҳам ўша-ўшалигича қолади - митинглар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону