24 October 2010
04:14 -
Москвадаги митингнинг талаби: Путин истеъфога кетсин!
Бугун Москванинг қоқ марказидаги Пушкин майдонида рус мухолифатчиларининг 300 кишилик митинги бўлди. Воқеани ёритиш учун 60 журналист келди.
Рус ахборот воситаларининг билдиришича, Москва ҳукуматининг тегишли органлари бу митингнинг ўтказилишига рухсат берган.
“Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракатининг лидери Лев Пономаревнинг билдиришича, митингчиларнинг талаблари ичида Россия Бош вазири Владимир Путиннинг итеъфоси, Россия парламентининг иккала палатасини тарқатиб юбориб, сайловлар эълон қилиш каби чақириқлар бор.