23 October 2010
03:19 - Ислом Карим ўз миршабларини мукофотлади
Бугун ўзининг махсус Фармони билан бир гуруҳ миршабларни давлат мукофотлари билан сийлаган Президент Ислом Каримнинг икки кундан сўнг бу касб эгаларига табрик йўллаши кутилмоқда. Боиси 25 октябрь - мамлакатда миршаблар куни.

Қарийб 20 йилдан бери қатағон орган функцияларини бажариб келаётган миршаблар ўз касб байрамларини нишонлашар экан, милиция ҳақидаги қонуннинг ҳалигача эълон қилинмагани диққатга сазоворди. Ислом Карим уларнинг айримларини мукофотлагандан кўра, қонунни эълон қилишга рухсат берса, ўзбек жамтияти учун фойдалироқ бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону