22 October 2010
03:38 -
Путиннинг ўйинлари: Сергей Собянин Москванинг мэри бўлди, Вячеслав Володин унинг эски ўрнига ўтирди
Бугун Москва шаҳар Думасининг навбатдан ташқари мажлиси Россия президенти Дмитрий Медведев тарафидан шаҳар мэри лавозимига таклиф қилинган Сергей Собяниннинг номзоди салкам бир овоздан маъқуллади. Маълумки, Москва шаҳар Думасида икки фракция бор – “Бирлашган Россия” Партиясининг ва Россия Коммунистик Партиясининг фракциялари. “Бирлашган Россия” Партиясининг фракцияси тўла таркибда (32 киши) Сергей Собяниннинг номзоди учун “ҳа” деб овоз берган, икки нафар коммунист “йўқ” деган.
Сергей Собянин шу кунгача вице-премьер ва айни замонда ҳукумат аппаратининг раҳбари эди, яъни премьер-министр Владимир Путиннинг яқин одами. Шу сабабли, ҳеч шубҳа йўқки, Сергей Собянинни Москва мэри қилиб Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин тайинлади. Қўғирчоқ президент Дмитрий Медведев Путиннинг истагини қонунлаштириб берди, холос.
Шу куниёқ Сергей Собяниндан бўшаган лавозимга, яна қўғирчоқ Медведевнинг фармони билан, “Бирлашган Россия” Партияси Бош кенгаши Ҳайъатининг котиби, Россия Думасининг вице-спикери Вячеслав Володин тайинланди. Табиий, бу ҳам, аслида, Путиннинг қарори.
Хуллас, шундай қилиб, Россияда яна бир сиёсий ўйин ниҳоясига етди. Владимир Путинга ёқмай қолган Москва мэри Юрий Лужков ўрнига Путиннинг одами Сергей Собянин тайинланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения