20 October 2010
20:15 -
Ўзбекистонда сўз эркинлиги йўқлиги яна бир марта ҳужжатланди

Расмда сўз эркинлиги соҳасидаги аҳвол энг ёмон бўлган давлатлар қора рангга бўялган. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон ва Туркманистон - Америкада Куба, Осиёда Вьетнам, Саудия Арабистони, Эрон, собиқ Бирма, Африкда Судан ва Ливия каби ўта мудҳиш диктатуралар билан бирга қора рангда. Бу, аслида, режимбоши Ислом Карим ва Туркманбоши иккинчининг афтларига чапланган қора балчиқдир. Улар бугун Ашхободда бу воқеани "ювиб", юзларини тозалашга уринсалар ажаб эмас.
Россия ўтган йилги 153-чи ўриндан 140-чи ўринга кўтарилгани, Украина эса 89 дан 131 ўринга тушгани ҳам диққатга сазовор фактлардир