16 October 2010
17:10 - Туркманбоши-2 Ашхободда “Оғузкент” меҳмонхонасини очди
Кеча Ашхободда беш юлдузли “Оғузкент” меҳмонхона Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан очилди, дейилади Туркманистон Давлат Информацион Агантлигининг (ТДИА) хабарида. Таҳминан 10 саҳифалик хабарда бу маросимга Туркманбоши-2 қандай қилиб келгани, автомобилдан қандай тушгани, минглаб туркманлар уни ўз отахонларидек кутиб олгани, отахон очилиш маросимидан кейин ўз автомобилига қандай қилиб ўтиргани тафсилотлари билан ёзилади. Яъни, бу маънода ТДИА ўзимизнинг ЎзАдан бир поғона “юқорида” туриши очиқча кўринади.

Қайси мамлакатдан эканлиги ёзилмаган “Буиг” ширкати томонидан қурилган, аммо анчагина дидсизлиги расмдан ҳам кўриниб турган улкан меҳмонхонада 299 номер бор, улардан 14 таси президент-классидаги номерлар, бундан ташқари, Туркманбоши-2 учун алоҳида номер ажратилган. Иншоотнинг томида вертолетлар учун майдонча ҳам қурилган. Постки қаватларда Конгресс-хол, турли музокаралар олиб бориш учун зал ва хоналар бор. Кираверишга туркманларнинг биринчи подшоҳи Оғуз Хон, унинг 6 ўғли ва Туркманистон тарихини намойиш қилувчи жуда катта барельеф ўрнатилган. Бу барельефнинг тафсилотлариини улуғлаш расмий хабарда 2 саҳифача жой олади.

Хуллас, Ашхободда Ўзбекистон режимбошиcи ҳавасидан касал бўлиб қоладиган яна бир нохуш воқеа бўлибди. Ислом Карим Туркманистонга 19-20 октябрь кунлари расмий ташриф билан бориш маълум. Ишқилиб, омон-эсон бориб келсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону