11 October 2010
23:26 - Тюменда ўзбек имоми отиб кетилди
Ўрис оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларда кеча Россиянинг Тюмень вилоятидаги “Нур Ислом” жомъе масжиди имоми Исомиддин ҳожи Акбаровнинг отиб кетилгани айтилади. Воқеага изоҳ берган шу вилоят прокурори катта ёрдамчиси Евгений Казаков юртдошимиз бўлган имомнинг жасади автомат ўқларидан илма тешик ҳолда автомобиль ичидан топилганини таъкидлаган.

Марҳум Исомиддин ҳожи Наманганда туғилган, мустақилликнинг дастлабки йилларида Тюменга кўчиб кетган. 1997 йилдан эса “Нур Ислом” масжидига имомлик қилган, 10 нафар фарзанднинг отаси эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону