09 October 2010
05:49 - Пахта теримига чиққан Гулистон Тиббиёт Коллежининг 5 нафар ўқувчи-қизи зўрланган

Сирдарё вилояти Оқ Олтин тумани Фарғона жамоа хўжалиги (собиқ 18-чи совхоз) пайкалларида пахта тераётган Гулистон Тиббиёт Коллежи ўқувчи қизларидан 5 нафари зўрланган, ҳодисадан сўнг улар Оқ Олтин тумани Марказий шифохонасига келтирилган, деб хабар беради исми-шарифини ошкор қилмасликни сўраган маҳаллий фуқаролардан бири.

 

Манбага кўра, зўравон шахслар маҳаллий ўспиринлар бўлиб, улар туман мирршабхонасига тутиб келтирилган. Расман тасдиқланмаган мазкур ҳодиса юзасидан суриштировлар бормоқда. Дастлабги маълумотга кўра, коллеж директори юрак хуружи билан шифохонага ётқизилган.  

 

Хабарнинг сиёсий аҳамияти йўқ бўлганлиги сабабли, уни тарқатишга МХХ ҳам қарши эмас. Шу сабабли, унинг тафсилотларини ўрганишни ҳар доимгидек "Озодлик" радиосининг ўзбек хизматига топширамиз. 

 

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону