07 October 2010
02:36 -
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Италияга сафар қилди, ваъдалар катта
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, 4 октябрь куни шу вазирликнинг раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Римда Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини билан музокаралар ўтказган. Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сиёсий алоқаларнинг истиқболи масалалари кун тартибига чиққан.
Хабарда Владимир Норов Европа Иттифоқига етакчиликни амалга ошираётган Италия ҳукумати вакилларига “Ўзбекистон томонининг Европа Иттифоқи билан алоқалари узоқ истиқболларга мўлжалланган конструктив характерга эга”, дея қатъий гапиргани ҳам айтилади.
Расмий бўлмаган манбаларга кўра, ёпиқ эшик ортидаги мулоқотларда Рим томони Ўзбекистонда сиёсий маҳбуслар масаласини ҳам ўртага ташлабди. Норов яқин орада бир неча маҳбуснинг озод қилинишига ваъда берибди. Агар, ростдан ҳам шундай бўлса, “Бирлик” Партиясининг “Ўзбекистон каби диктатураларни жаҳондан изоляция қилиш ўрнига, уларни демократик стуктураларга тортиш йўли самаралироқдир” деган фикрининг тўғрилигига яна бир марта шоҳид бўламиз.
Айни пайтда, айтиш керакки, Ўзбекистоннинг ЕИ билан алоқалари чиқурлашаётганидан фойдаланиб, мамлакатда демократик жараёнларни орқага қайтолмайдиган даражада олға суриш эса, ўзбек демократларининг ўз вазифасидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения