03 June 2006
03:00 - 12:00 - «Бирлик» Марказий Кенгашининг мажлисини ўтказишга имкон берилмади
12:00 - «Бирлик» Марказий Кенгашининг мажлисини ўтказишга имкон берилмади

Бугун Тошкентда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлисини ўтказиш режалаштирилганди. Кун тартибининг лойиҳасига кўра, мажлисда Андижон воқеаларидан кейин тўхтаб қолган партияни рўйхатдан ўтказиш жараёнини давом эттириш, 2007 йил президентлик сайловларига мухолифатнинг умумий номзодини кўрсатиш хусусида келишиш, партиянинг навбатдаги қурултойини ўтказиш каби масалалар бор эди.

Кечаги хабаримизда билдирганимиздек, Ўзбекистоннинг махсус хизматлари мухолифатнинг Андижон воқеаларидан кейинги биринчи очиқ тадбирини ўтказтирмаслик учун оёққа турган, “Бирлик” Партиясининг Самарқанд вилоят ташкилоти раиси Ҳолиқназар Ғаниевни Тошкентдаги мажлисга бормаcлигини “таъминлаган” эди. Маълум бўлишича, бошқа вилоятларда ҳам миршаблар айнан шу каби ишлар қилишган. Уларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан йўлга чиққан “Бирлик” фаолларини эса,з ўрлик билан йўлдан қайтаришган.

Масалан, партия Марказий Кенгашининг Фарғона вилоятидан аъзолари Адҳам Муҳиддинов ва Эргашбой Қўшматов Қўқондан Тошкент тарафга йўлга чиқиб, 30 км юрганларидан кейин милиция тарафидан тўтатилиб, Қўқонга қайтариб олиб келинган, бошқа қўқонлик бирликчи, партия раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймонов шартли озодликда бўлгани учун қамалиш таҳдиди остида уйда қолишга мажбур бўлган. Қашқадарёлик Зулфиқор Мирзақуловни уйидан чиқаришмаган. Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳтиёр Ҳамроев шахсан ўзи Марказий Кенгаш аъзоларидан Улуғбек Ҳайдаров ва Мамаражаб Назаровни вилоят чегарасигача кузатиб келгани ҳақида хабар берган бўлса ҳам, бу икки киши Тошкентга етиб келмади. Кўринишидан, уларни ҳам йўлда, Сирдарё ёки Тошкент вилояти ҳудудларида ушлаб олишган.

Йўлга чиққанлиги маълум бўлган Марказий Кенгашнинг бошқа аъзолари, хусусан 2 хоразмлик ҳақида ҳали маълумот олинмади. Тошкентга етиб келган Марказий Кенгаш аъзолари (уларнинг ичида партия раисининг ўринбосарларидан Дайнов Ташанов ҳам бор) ва юрт ташқарисида бўлсада, тайёрланган қарорлар лойиҳасига овоз беришларини билдирган аъзоларни қўшиб, 38 кишилик Марказий Кенгашнинг кворумини таъминлаш ва мажлисни ўтказиш имкони бор эди.

Аммо, талeфон орқали партия раиси Абдураҳи Пўлат ва раис ўринбосари Пўлатжон Охун билан ҳам маслахатлашиб, Маракзий Кенгаш мажлисини бошқа кунга ўтказиш қарори олинди. Бу ерда эътиборга олинган асосий омил - кун тартибида президентлик сайловларига номзод кўрсатиш масаласининг борлиги эди. Бундай муҳим масалани кўриб чиқишда шошма-шошарлик қилмаслик тўғри бўлади, деб топилди.

Яна бир нарсага келишилди. Марказий Кенгаш мажлисига қадар, унинг аъзолари тайёрланган қарорлар лойиҳаси билан таништириладилар ва улар аввалдан ўз фикрлари ҳамда қандай овоз беришларини электтрон почта ёки бошқа восита ёрдамида котибиятга билдирадилар. Шундан сўнг, улар етиб келолмаслар ҳам, мажлис қатнашчиси деб ҳисобланишлари мумкин.

Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, бугунги воқеа мавжуд ҳокимият билан қонун доирасида олиб борилаётган курашдаги бир эпизоддир, халос. Сайловларга ҳали етрлича вақт бор. Олдимизда бундай тўсиқлар кўп бўлади. Уларни ошиб ўтиш ишида собитқадамлик жуда муҳим. Бундан ҳам муҳими – бу воқеа ва жараёнларнинг юрт ичида бўлаётгани.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону