28 September 2010
03:19 - Яна бир мудҳиш жиноят: балогардон ўзбекнинг бўзболаси
Интерфакс тарқатган хабарда айтилишича, 24 яшар Озод Эрнафасов исмли ҳамюртимиз Россияда 10 яшар болани зўрлаб, сўнгра чавақлаб ўлдирган эмиш. Кеча, 26 сентябрда ҳисбга олинган бу йигитнинг ҳеч қаерда ишламаслиги, жиноят устида қўлга олингани гапирилмоқда.

Россия Федерацияси ЖКнинг ўта оғир жиноятлар туркумига кирувчи моддалари билан айбланган ҳамюртмиз ҳатто маҳаллий миграция хизматининг маъмурларини ҳам ўзи билан тортиб кетиши мумкин. Чунки, улар Эрнафасовнинг ноқонуний яшаб юришига имконият яратиб беришган.

Одатдагидек, Ўзбекистон давлатининг расмий тузилмалари бу воқеа ҳақида лом-мим дейишмаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону