23 September 2010
12:36 - Ўзбекистон телерадиокомпанияси 6 та янги телеканал очишни мўлжалламоқда
Ҳукуматнинг цензура ва чекловлар босими остида шундоғам мавжуд тўртта телеканалнинг эфир вақтини тўлдира олмаётган Ўзбекистон телерадиокомпанияси янги 6 та янги кўнгилочар телеканаллар очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мухбирларимизга баён қилган Ўзбекистон ТВ маъмурларидан бири компания раҳбарияти унинг моддий-техника базаси, даромадларини оширишни кўзлаётганини таъкидлади.

Каналларнинг қачон иш бошлаши ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас, манбаларимизнинг таъкидича, кўнгилочар каналлар кинофильмлар, концерт дастурлари ва дам олиш программаларини намойиш этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону