23 September 2010
02:39 -
Кремлга бир нарса бўлди: Эронга замонавий қурол сотиш ва ядровий программага алоқадор эронликларни Россига киритиш тақиқланди
Бугун Россия президенти кутилмаган иккита қарор чиқарди.
Уларнинг биринчисига кўра, Эронга замонавий қуроллар, жумладан С-300 комплекслари, танк ва учоқлар сотиш тақиқланади. Ваҳоланки, Ғарб, биринчи навбатда, АҚШ йиллардан бери Россиядан шундай қилишни талаб қилар, аммо Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин уларга тупириб келарди. Табиий, бугунги қарор ҳам Путинники, аммо Россияда нимадир ўзгарди.
Энди Россия Эронга замонавий қурол сотмайди. Лекин, аввал бўлгани каби, алмисоқдан қолган “Катюша” каби қуроллар ишлаб чиқариш усулларини сотиш давом этаверади.
Маълумки, Эрон руслардан сотиб олган схемалардан фойдаланиб, Ливандаги ҳизбуллоҳчилар учун минглаб катюшалар ясаб берган, аммо улардан отилган ўн минглаб ракеталардан бир-иккитасигина мўлжалланган жой яқинига тушганди. Демак, русларга эронлик муллаларни алдаб, ўтган асрнинг ўрталаридан қолган шундай яроқсиз қуролларни сотиб юраверишдан бошқа йўл қолмади.
Медведев чиқарган иккинчи қарор бўйича, Эроннинг ядровий программалари билан шуғулланаётган олимлар ва давлатнинг мулозимларига Россия эшиги ёпилади. Бу ҳам, Ғарбнинг талаби эди.
Хуллас, кўриниб турибдики, жаҳондаги молиявий-иқтисодий инқироз туфайли аҳволи ёмонлашиб бораётган Россия Ғарб олдида тиз чўккан. Путинда озгина ақл бўлса эди, Ислом Каримдан замонавий кризисларни алдаб ўтиш йўлларини ўрганиб, ҳар кимнинг олдида тиз чўкиб ўтирмас эди.