22 September 2010
21:32 -
Ислом Каримнинг Нью-Йоркдаги учрашувлари бечоралик аломатларидан бошқа нарса эмас
Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда аввалги хабаримизда айтилганларидан ташқари яна бир нечта учрашув ўтказибди. Ислом Карим билан учрашганлар қуйидагилар: "General Motors" корпорацияснинг раҳбари ўринбосари Том Стивенсон, "Sikorsky Aircraft" корпорацияснинг президенти Джеффри Пино ва электрон бошқариш системалари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган АҚШнинг "Honeywell" корпорацияси раҳбари Дэвид Коут.
Ислом Карим билан учрашганларнинг ҳаммаси теҳника соҳасидаги одамлар. Улар билан Ўзбекистонниннг Бош вазири ёки тегишли вазирликларнинг раҳбарлари учрашса маъноли ва фойдалироқ бўларди. Мамлакатнинг сиёсий раҳбари эса дунё сиёсатчилари билан учрашгани маъқул. Чунки иқтисодни ҳам сиёсат бошқаради. Аммо, минг афсуски, дунёнинг сиёсий лидерлари Андижондаги хунрезликдан кейин Ўзбекистон президенти билан шучрашишдан қочмоқдалар. Шу сабабли Ислом Карим техник соҳанинг одамлари билан расмиятчилик учун учрашишдан бошқа иш тополмаяпти.
Дарвоқе, БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун билан 20 сентябрда ўтказилган учрашув ҳам расмиятчилик маҳсули.