18 September 2010
14:36 -
Афғонистонда парламент сайловлари бошланди
Тўғрисини айтса, сайловлар расмда кўрсатилгандек, афғонларнинг сайлов участкаларига келиб, қутига ташлаш учун биринчи бюллетенларни қўлга олиши билан эмас, Толибон жангарилари томонидан Қобулга иккита ракета отилиши билан бошланди. Ракеталарининг бири АҚШ элчихонаси, иккинчиси Афғонистондаги АҚШ-НАТО қўшинларининг Қобул марказидаги қароргоҳи яқинида портлади. Яна икки ракета Жалолободга отилгани айтилмоқда. Портлашлар натижасида ўлганлар ёки ярадор бўлганлар йўқ, катта вайроналик ҳам бўлмади, дейилади Reuters агентлигининг полиция расмийларига асосланиб берган хабарида. Лекин бу портлашлар оддий афғонларни қўрқитиши ва сайловга қатнашадиганларнинг сонини камайтириши мумкин.
Расмийларнинг айтишича, сайловда 10 миллионга яқин одам қатнашиши кутилмоқда. Парламентдаги 249 ўрин учун 2,5 минг кандидат курашади. Сайлов куни тинчликни сақлаш учун 280 минг минг кишилик полиция ва армия кучлари жалб қилинган. Маълумки, мамлакатда 150 минг кишилик АҚШ-НАТО армияси бор. Табиий, улар ҳам сайлов куни одамларнинг тинчлигини сақлаш учун оёқда бўладилар.
Ҳамма эҳтиёт чораларига қарамасдан, жума куни жангарилар жойларда сайловни ташкил қилиш билан машғул бўлган 23 кишини ўғирлаб кетишган. Уларнинг тақдири ҳақида ҳали хабар йўқ.
АҚШ-НАТО қўшинлари 2001 йилда Афғонистонга киргандан бери иккинчи марта ўтказилаётган бу сайлов натижалари, ҳамма нарса жойида бўлса, 8 октябрда маълум бўлади. Аммо, мамлакат бўйлаб маълумот тўплаш 30 октябргача ҳам чўзилиб кетиши мумкин экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения