15 September 2010
17:10 - Истанбулда турк давлатлари раҳбарларининг саммити яна Ислом Каримсиз бўлади
Истанбулда бўладиган турк давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой бугун бу шаҳарга келади, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Маълум бўлишича, Қозоғистон президенти кечадан бери Украинада бўлиб, ўз ҳамкасби Виктор Янукович билан икки давлатни қизиқтирадиган масалалар бўйича музокаралар олиб бораётган экан.

Истанбулдаги машҳур “Чироғон” саройида (расмда) бўладиган саммитда Нурсултон Назарбойдан ташқари Туркия президенти Абдуллоҳ Гул, Озорбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Роза Отунбаева, Туркманистон президенти Гурбонгули Бердимуҳамедовлар иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон президенти Ислом Карим ҳар доимгидек бу каби анжуманларда иштирок этмайди.

Лубянка тарафидан Ўзбеистон раҳбари курсисга олиб келинган Ислом Карим Ўзбекистонни ҳар тарафлама чўктирди, унинг Марказий Осиёдаги етакчилик ролини йўқ қилди. Энди у турк мамлакатларининг бирлашиш йўлида ҳам тўсиқ бўлиб, русларнинг топшириғи билан Турк Дунёси лойиҳасини ботириш учун ҳаракат қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону