14 September 2010
08:00 -
Отасидан олдин Нью-Йоркка келган Гулнора Каримова йўлда миналар бор-йўқлигини текширмоқда
Telegraph агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова Нью-Йоркка келиб, модалар ҳафатсида ўзининг “Гули” номли кийимлар коллекциясини тақдим этган. “Биз бу коллекцияни Миланда кўрсатганмиз. Европада уларга қизиқиш катта. Энди америкаликларнинг муносабатини кўрмоқчимиз”, дебди Гулнора.
Аслида, Гулнора Каримованинг АҚШга келишдан мақсади ўз кийимлар коллекциясини кўрсатиш эмас. Маълумки, АҚШ суди Гулнора Каримовани ўз фарзандларини отасидан рухсатсиз Ўзбекистонга олиб қочганлиги сабабли, уни қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарган. Ҳозир дипломатик иммунитетга эга бўлган Гулнорани АҚШдек ҳуқуқий давлатда ҳеч ким қамамайди. Президентнинг қизида АҚШ адолати қандай ишлашини текшириб кўриш ва собиқ эри Мақсудий устидан кулиш эҳтиёжи туғилган бўлса керак.
Бунинг устига, яқинда унинг отаси ҳам Нью-Йоркни зиёрат қилмоқчи. Режимбошининг қизини бошқа мақсади – Ислом Каримнинг йўлларида миналар бор-йўқлигини, ёки тўғрисини айтса, Ўзбекистон режимининг мухолифлари Нью-Йоркда турли акциялар ўтказиб, уни шарманда қилиш-қилмаслигини текшириб кўришдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения