08 September 2010
15:11 -
Марказий Осиёнинг келажагини Иссиқ-кўлда ўзбек демократик мухолифатининг вакилларисиз муҳокама қилиш масхарабозликдир
Қирғизларнинг мустақил АКИpress агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, 9-10 сентябрь кунлари Иссиқ- кўлда “Марказий Осиёда постсовет интеграция” номли халқаро конференция бўлади. Унда МДҲнинг баъзи давлаларидан эксперт ва аналитиклар иштирок этишади. Қирғизистон президенти маъмуриятидан ҳам вакиллар бўлади.
Кеча бу воқеага бағишлаб Бишкекда ўтказилган матбуот конференциясида русларнинг отнинг қашқасидек маълум бўлган эксперти А.Князев Қирғизистон расмийларининг вакили конференцияда айтиладиган фикрларни диққат билан эшитади ва уларни ўз раҳбариятига етказади, деб умид билдирибди.
Конференцияда расмий Тошкентнинг вакиллари иштирок этиб-этмаслиги хабарда айтилмайди. Аммо, ёш бола ҳам тушунадики, Марказий Осиёнинг келажаги ҳақида Ўзбекистоннинг иштирокисиз гапириш ҳам ножиддийликдир. Аммо, бугунги Ўзбекистон расмийлари Марказий Осиёни қўйиб турайлик, Ўзбекистоннинг ҳам келажагини ўйлайдиган одамлар эмас. Уларнинг хаёли бугунги ўтирган курсилари ва ўзларнинг чўнтакларидадир, халос.
Демак, Ўзбекистоннинг келажаги хусусида давлат даражасида жиддий ўйлаш демократик мухолифат, тўғрироғи, “Бирлик” Партияси ҳокимиятга келгандан кейингина бошланади. Чунки, фақат “Бирлик” Партиясининг мамлакат келажагига қаратилган жиддий режалари бор, улар ташкилотнинг сўнгги қурултойларида қабул қилинган баёнот ва резолюцияларда очиқланган.
Марказий Осиёнинг келажаги ҳақида ҳам айнан шу гапларни айтиш мумкин. Айнан “Бирлик” Партияси Марказий Осиёда интеграцион жараёнлар “Марказий Осиё Бирлиги” яратиш йўналишида бўлиши кераклигини биринчи бўлиб таклиф қилгандир.
Шундай экан, Иссиқ-кўлда Ўзбекистон демократик мухолифатининг вакилларисиз ўтадиган ва асосий ролни русларнинг А.Князев каби саводсиз экспертлари ўйнайдиган тадбирнинг ҳеч қандай маъноси йўқ ва у навбатдаги масхарабозлик бўлади.