07 September 2010
02:08 -
“Бирлик” фаоллари қамоқдаги Исроил Холдор хонадонида бўлишди
“Бирлик”нинг Мусажон Бобожон етакчилигидаги андижонлик фаоллари аввал “Бирлик”, сўнгра “Эрк” партияси фаоли бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Холдор хонадонида бўлишди ва Рамазон шарофати билан сафдошлари уйини зиёрат қилишди. Исроил Холдорнинг ўғли Абдулҳамид отаси билан Навоийдаги 64/49-муассасада 3 ҳафта аввал кўришгани, унинг соғлиғи яхши эканини айтди.
“Бирлик”чилар Исроил Холдорнинг озод қилиниши учун муайян ҳаракатлар бораётганини таъкидлаб, партия томонидан уюштирилган камтарона молиявий кўмакни бериб қайтишди. Мухолифатчининг хонадони унинг яқинда эълон қилинган амнистия мурувватидан умидвор бўлиб, 6 йиллик жазо муддатининг 4 йилини ўтаган оталарининг озод қилинишини кутишмоқда.