05 September 2010
13:35 -
Москва Шимолий Кавказдаги қон тўкилишини тўхтатишга қодир эмас, террор ҳарбий қисмларгача етиб келди
Владимир Путин 1998 йилда Россиянинг бош вазири, 2000 йилда президенти бўлгандан сўнг руслар ўрасидаги обрўсини Кавказ жумҳуриятларидаги миллий-озодлик ҳараатларини йўқ қилиш эвазига орттирган эди. Айниқса, Чеченистонда тамомийла Кремлга бўйсинадиган ҳокимиятнинг яратилиши – Путиннинг асосий ғалабаси ҳисобланар эди.
Аммо, Кавказдаги дунёвий руҳдаги миллий-озодлик ҳаракатларнинг йўқ қилиниши, бу минтақада ислом экстремизми, тўғрироғи, ислом терроризмининг оёққа туришига йўл очиб берди. Шимолий Кавказ терроризм ўлкасига айланиб бўлди.
Ўлимчи-террористлар, улар асосан исломчилар эди, шу пайтгача милиция ва хавфсизлик хизмати органларига қарши уруш олиб борардилар. Аммо, бугун кечаси Доғистоннинг Буйнакск шаҳридаги террористик ҳужум тўғридан-тўғри Россия армиясига қаратилган эди.
Рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун кечаси, Москва вақти билан соат 1:00 да ўлимчи-террорист бошқараётган бомбали автомобиль Шимолий Кавказ ҳарбий округининг «Дальний» полигонидаги чодирли шаҳарчага бостириб кирди ва аскарлар яшайдиган чодирлар орасида портлатилди. Сўнгги хабарларага қараганда, ўлимчи-террорист ёки террористлардан ташқари, 5 ҳарбий ўлган, 39 нафари яраланган.
Кўринишидан, Россия Шимолий Кавказдаги террорни жиловлашга қодир эмас.