31 August 2010
02:52 -
“Эзгулик” сиёсий маҳбуслар мурувватдан четда қолаётгандан ташвишда
Бу ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотининг бугун тарқатган мурожжатида таъкидланишича, куни кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати томонидан қабул қилинган анъанавий амнистия акти муруввати қамоқларда қолаётган ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифатчилар ва сиёсий қарашлари эвазига озодликдан маҳрум этилган шахсларга етиб бормаслиги ачинарли ҳолдир. Маълумотларга кўра, қамоқларда қолаётган мазкур шахсларнинг деярли барчасига жиноий жазоларни ижро этиш муассасалари томонидан “ички тартибни бузди” деган айблов қўйиб бўлинган ва амнистия актининг 8-банди ана шу айбловга ноил шахсларнинг авфдан мосуволигини ас эттиради.
Сенат қарори шу жиҳатдан ҳам мукаммал эмас, яъни у халқимизнинг ҳақиқий бағрикенглиги ва мурувватини акс эттирмайди, дейилади мурожаатда. Аксинча, сиёсий маҳбуслар Ўзбекистон ҳукуматининг демократик Ғарб билан интеграциясида ўзига хос бартер амалиётини адо этмоқда. Жамият амнистия ҳақидаги қарор ижроси юклатилган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Олий суди эътиборини сиёсий маҳбуслар тақдирига қаратган.