29 August 2010
12:35 -
Руслар мамлакатнинг нариги чеккасида космодром қуришга бошлаши шубҳали
Кеча Россия премьер-министри Владимир Путин Амур вилоятида янги космодром қурилишининг бошланишини рамзи сифатида қўйилган рамзий тошнинг очилишига қатнашди. Расмий хабарларда айтилишича, “Восточный” номи берилган космодром 2015 йилда битади, бу ердан пилотсиз кемалар, турли юк кемаларини учириш бошланади. 2018-2020 йилларида бу комодромдан пилотли кемалар учишга бошлайди. Маълумки, ҳозир Россия фазовий кемаларини Қозоғистондаги Бойқўнғур космодромидан учиради.
Рус ахборот воситаларининг хабарларида янги космодром учун Россиянинг нариги четидан бир жойнинг танланиши ҳеч бир шаклда асосланмайди ва умуман бу масала муҳокама қилинмайди.
Ваҳоланки, расмда қизғиш рангга бўялган Амур вилояти Россиянинг илмий-техникавий марказларидан узоқлигини қўйиб туринг, Хитой чегарсига яқинлиги биланоқ стратегик нуқтаи назардан хавфсиз жойга ўхшамайди. Бу вилоят аҳолиси 900 минг атрофида бўлиб, ҳар бир квадрат километрга 2,4 киши тўғри келади.
Яна шу ҳам маълумки, Россия ҳудудининг ¾ қисми бўлган, айни замонда, Европа ва Хитойдан катта бўлган Сибирияда 30 млн атрофида аҳоли яшайди. БМТнинг прогнозларига кўра, Россиянинг ҳозирги 142 миллионлик аҳолиси 2040 йилда 98 миллионга тушади. Демак, Сибирия аҳолиси 25 милиондан пастга тушади.
Шулар ҳисобга олинса, русларнинг Амур вилоятида космодром қуриш режасининг остида сиёсий сабаблар ётади деб тахмин қилишга жиддий асос бор. Мақсад – космодром қуриш баҳонасида аҳолиси 1,5 миллардага яқинлашиб бораётган Хитой билан чегара яқинида стратегик ҳарбий-космик аҳамиятга эга бўлган зона яратишдир. Аммо, хитойларнинг шимолга қараб оқишга маҳкумлигини 21 асрда фақат ҳарбий куч билан ўзгартириб бўлармикан?