09 May 2006
03:00 - 23:00 - Приглашение на манифестацию в столице Швеции - Каримов эътирофи: Андижон воқеалари унинг учун ҳеч битмайдиган яра 21:30 - Вашингтондаги конференция: Андижон воқеаларининг 1 йиллиги 10:00 - «Ҳаракат» журналининг навбатд
23:00 - Приглашение на манифестацию в столице Швеции

Уважаемые, дамы и господа - узбекистанцы!

Приглашаем всех участвоать в мирной манифестации, посвящённой годовщине гибели мирного населения Андижана. Манифестация пройдёт с участием узбекских оппозиционных лидеров и депутатов Шведского парламента. Также будет проведено учредительное собрание новой узбекской гуманитарной организации "Союз Узбекистанцев Швеции".

В тот же день будут проведения религиознык обряды, связанные с годовщиной масоовой гибели мирных жителей Андижана.

Сбор - 12 мая 2006 года в 10 часов утра у маленького фонтана на выходе из Центрального вокзала Стокгольма (Т-Централен).

С уважением,
Вахиджон Умаров
Председатель "Евро-Давра кенгаши"
тел: (46) 73 777 86 86

Каримов эътирофи: Андижон воқеалари унинг учун ҳеч битмайдиган яра

Бугун Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Хотира майдонида “Мотамсаро она“ ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлди. Маросимга келган президент Каримов ҳар йилдагидек маҳаллий журналистларга интервью берди.

Президентнинг айтишича, Ўзбекистонда ўтган йилдаги 33572 нафар уруш қатнашчиларидан ҳозир 22251 киши ҳаётда қолибди. “Бугун қўлимиздан нима келса, уларга шуни қилишимиз керак“, деди президент. Хукуматнинг қўлидан келгани 9 май муносабати билан уруш қатнашчиларига 30 минг сўмдан арзимас мукофот бергани бўлдими? - деб луқма ташлашга ҳеч бир журналистнинг юраги дов бермади, албатта.

Каримов Андижон воқеаларининг “ҳеч битмайдиган яра“ эканини тан олди. “Шу ҳеч битмайдиган бир яра ҳақида гапирадиган бўлсак, деди у, (тушунарли қилиш учун бу ёги бир оз таҳрирда берилмоқда, - “Ҳаракат“) ҳар куни ўзимизга шундай савол бериш керак: нима қилиш керакки, бундан буён бунақа бало бошқа қайтмасин? Биз мана шундай воқеаларга, мана шундай даҳшатларга нега ҳам йўл қўйишимиз керак?! Қандай яшашимиз керакки, раҳбарият нималар қилиши керакки, одамлар шуни чуқур тушунсин?“

Каримов раҳбариятнинг исёнларга йўл қўймаслик борасида Андижон воқеаларидан сўнг кўрган чоралари сифатида БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бўлган Россия ва Хитой билан, шунингдек, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон билан тузган битимларини тилга олди ва улар “мана шундай бало-қазолар олдини олиш кафолати, гарови деб мен, шахсан, халқимга етказмоқчиман“ деб уқтирди журналистларга. Унга кўра, низолар олдини олиш учун, аввало, ҳушёр ва огоҳ бўлиш, ёшларни турли ёт ғоялардан асраш ва тарихни яхши билишларига эришиш лозим.

21:30 - Вашингтондаги конференция: Андижон воқеаларининг 1 йиллиги

Шу дақиқаларда Андижонда Каримов ҳукумати хунрезлигининг 1 йиллиги муносабати билан Вашингтонда ташкил этилган Форум 3 соатлик ишини тамомлади. Унинг бошланғич қисмида иштирок этган Абдураҳим Пўлат бу хусусда шундай фикрлар билдирди:

Маълумки, яқинда Вильнюсда конференцияда нутқ сўзлаган АҚШ вице-президенти Дик Чейни ўз мамлакатининг Россияга бўлган муносабатларида кескин ўзгаришлар бўлишига имо қилиб, АҚШ Россиянинг собиқ Совет жумҳуриятлари устидан янгича ҳукмронликни тиклашига қаршилик кўрсатиши ҳақида гапирганди. Тўғрисини айтиш керак, Вашингтондаги конференцияда иштирок этиши эълон қилинган АҚШ сенатори Жон Мак-Кейн ва конгрессмен Кристофер Смит хам, Вильнюсда бўлгани каби, АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан олиб бораётган сиёсатида муҳим ўзгаришларга имо қилишлари мумкинлигини умид қилган одамлар бор. Йиғилишнинг бошлашиданоқ, бу ерда Вильнюс ҳавоси йўқлигини кўрганимдан кейин, Вашингтонда бошқа учрашувларим борлиги ҳам сабабли, мен конференцияда узоқ вақт қолмадим. У кўпроқ информацион руҳга эга бўлган рутин бир тадбир эканлигини кўрдим.

Мен фақат Галима Бухарбоеванинг нутқини тингладим ва ВВС мухбири Шоҳида Ёқуб тарафидан тайёрланган бир кинолавҳани кўрдим халос. Шу билан боғлиқ равишда анчадан бери ўйлаб юрган фикрларимни ҳамма билан ўртоқлашмоқчиман.

Ўзбекистонлик баъзи демократия тарафдорлари Андижондаги воқеаларни халқнинг демократик руҳдаги исёни сифатида кўрсатишга интилмоқдалар. Уларнинг мотивацияларини ҳам тушунаман. Улар воқеаларни демократия ва диктатура ўртасидаги кураш деб кўрсатсак ва дунёни бунга ишонтирсак, Ғарб давлатларининг Ўзбекистон режими устидаги босимини ортади ва мамалакатимизда демократиянинг ғалабаси тезлашади деб умид қилмоқдалар. Аслида вазият бироз бошқачароқ.

Биринчидан, Андижон воқеалари номаълум қуролланган одамлар далатнинг расмий институтлари бўлмиш ҳарбий база, қамоқхона ва вилоят ҳокимлигини босиб олиши билан бошланди. Чет элликлар буларни билмайдилар ва ўзбек демократлари нима деса шунга ишонадилар деб ўйлаш ўта ножиддийликдир. Баъзи журналистларимиз ана шундай ножиддийлик билан шуғулланмоқдалар. Улар ўзларини Ўзбекистондаги демократик доираларнинг вакиллари деб танитшаётгани туфайли, айнан шу доираларни обрўсизлантирмоқдалар.

Аслида, бу масалага энг тўғри ёндошган ташкилот “Бирлик” Партиясидир. У ўзининг 2005 йил 15 майдаги Баёнотида ўша қуролли гуруҳнинг ишини ноқонуний деб баҳолаган ва қоралаган. Лекин биз шу қуролли гуруҳнинг хатти-ҳаракатларини баҳона қилиб, керагидан ортиқча куч ишлатилгани, тинч аҳоли бекорга нобуд қилинганига қарши чиққанмиз ва мутлақо тўғри қиланмиз. Кўз олдингизга келтиринг. Биронта демократик ташкилот Бесланда мактабни босиб олган қуролли гуруҳни оқлаши мумкинмиди? Беслан воқеалари бўйича демократик дунёнинг фикрига кўра, Россия ҳукумати террорчилар билан бўлса ҳам мулоқот қилиб, бегуноҳ одамларнинг, айниқса, болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишга уруниши керак эди. Расмий Тошкентдан ҳам талаб айнан шу шаклда бўлмоқда. “Бирлик” баёноти ҳам шу руҳда.

Ҳозир Ғарб дунёси, хусан АҚШ, ислом экстремистларининг ҳаракатларидан катта ташвишда. Ғарб Ўзбекистонда ҳам бундай экстремизм қаттиқ оловланиб кетишидан хавотирда эканлиги, очиқ айтилмаса ҳам, яхшигина кўриниб турибди. Ғарбнинг боши Яқин Шарқ билан оғриб турган пайтда, Марказий Осиёда оз эҳтимоллик билан бўлса ҳам, оловланишдан қўрқиш табиий нарса. Шуни тушуниш керак-ки, Ғарб дунёси Ўзбекистондаги демократларнинг кучи ва уларнинг келажакда ислом экстремизми хавфини жиловлаб олиш имкониятларига ишонмаса, бизни қўллаб қувватламайди, Каримов режимининг йиқилишини тезлаштирмайди. Балки, унга ёрдам бермаса ҳам, хайрихоҳ бўлиб қолади, про-демократик кучларга кераклича ёрдам бермайди. Ҳозир айнан шундай бўлаётганини эътироф қилиш керак.

Мени тўғри тушунишларини истардим, гап Ғарбга ёқиш ёқмаслик ҳақида кетмаяпти. Гап ўзимизнинг позициямиз ҳақида. Фақат Каримов режимига қарши бўлганимиз туфайли, унинг ҳар қандай душманлари билан яқинлашишга ҳаракат қилиш бизни яхшиликка олиб бормайди. “Эрк”нинг собиқ раҳбарлари Толибон билан ҳамкорлик қилишгача етиб борганлари каби.

Мен бу ерда айтилган фикрларим бугун туғилмаганини кўрсатиш учун “Ҳаракат” журналининг 2005 йил 4 (55) сонида эълон қилинган “Ўзбекистон мухолифатининг кучи, мақсади ва вазифалари” номли мақоламдан иқтибос келтираман:

«3.5. Конституциянинг дунёвийлик принципини ҳимоя қилиш

Шу кунгача демократик мухолифат очиқча тилга олмаган, лекин, аслида, ҳаётимизда мавжуд бўлган бир муаммо бор. Ҳозирги ҳукумат ислом экстремизми хавфини ўта ошириб кўрсатаётгани, шуни баҳона қилиб Ўзбекистонда демократияни бўғиб келаётгани, демократлар эса, бу сиёсатга мухолифатчилик қилаётганлари сабабли, дин фанатикларидан чиқиши мумкин бўлган хавфлар тўғрисида бизнинг гапиришимиз ҳукуматнинг тегирмонига сув қуйишдек кўринишидан андиша қилиб келдик.

Аслида, бу унчалик тўғри бўлмаган. Чунки, ўрта асрлардан қолган, кўпинча хато ақидаларга асосланиб, жамиятнинг ривожланишини тескарисига буриб юбориш ниятидаги ислом экстремистларининг хавфи бизда ҳам бор. У ҳукумат бўрттириб кўрсатаётганчалик эмас, аммо, бор. Хавф остидаги нарса мамлакат конституциядаги давлатнинг дунёвийлиги ҳақидаги фундаментал принципдир.

Ҳозир Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар бўлиши, ҳокимиятга демократлар келишини ўйлаяпмизми, демак, конституциянинг дунёвийлик принципига таҳдид соладиган омиллар ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилиш вақти келди.

Бир нарса аниқки, биз бу масалада ҳозирги ҳукумат олиб бораётган репрессив сиёсатини мутлақо рад этамиз ва бор муаммоларни демократиик усуллар доирасида ечиш мумкинлига ишонамиз».


Биз, демократлар бу иқтибосда айтилган муаммо борлигини тушунишимиз, тушунишимизни ҳаммага кўрсатишимиз, бу каби маслаларда принципиал эканлигимизни намойиш қилишимиз, ҳокимиятга келсак, радикализм хавфини бартараф қилиш ниятимиз қатъий эканлигини ўз халқимизга эртага эмас, бугун очиқча билдиришимиз керак.

10:00 - «Ҳаракат» журналининг навбатдаги сони сайтда, аввалги сонлари босмадан чиқарилиб Тошкент, Москва ва Киевда тарқатилмоқда

Журналнинг 2006 йил 2 (59) сони сайтга қўйилди. У «Президент сайлови-2007» рукнидаги «Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланди» мақоласи билан бошланади. Мақолада мухолифат партияларининг ҳамда бирлашган мухолифатнинг сайловлaрга қандай тайёргарлик кўраётганлари ҳақида сўз боради. Глобал сиёсат рукнида берилган мақолалар Россия билан АҚШ муносабатларига бағишланган. Янги ташкил қилинган “Минбар лидерга" рукнида “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят билан ўтказилган суҳбат билан танишиш мумкин. Журналда анъанавий “Инсон ҳуқуқлари” ва “Кечагина ўтган кунларимиз” рукнларидан ташқари қўшниларимиз Туркманисто ва Россиянинг сиёсий ҳаётига бағишланган мақолалар ҳам ер олган.

Айнан шу кунларда журналнинг босмадан чиқарилган аввалги сонлари Тошкент, Москва ва Киевда тарқатилмоқда. Журналнинг ўтган йилга оид 2-3 сонларида Хюман Райтс Вотч томонидан ҳозирланган «Ўқлар ёмғири ёки Андижон қатлиоми» ҳисоботи, 4-чи сонида эса, «Бирлик» Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг сайловолди программаси сифатида ҳам қараш мумкин бўлган мақоласи диққатга сазовордир.

5:00 - Ўзбекистонликларнинг бутунжахон норозилик намойиши (Пресс-релиз, 2006 йил 3 май)

Андижон шахрида тинч намойишчиларни оммавий қирғин қилинганини бир йиллиги муносабати билан Ўзбекистонлик фуқаролар ва мухолифатдаги партия вакиллари 2006 йил 12 ва 13 май кунлари бир қатор норозилик намойишларини уюштиради. Намойишдан мақсад, Андижонда 1000 нафардан ортиқ одам хунрезлик оқибатида халок бўлганини халқаро жамоатчилик эътиборига яна бир бор эслатиш ва айбдорларни жазолашни талаб қилиш, ҳамда Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий махбусларни озод этишни талаб қилишдир.
Норозилик намойишлари куйидаги шаҳарларда бўлади:
12 май куни:
· Москвада, Ўзбекистон элчихонаси биноси рўпарасида. Погорельская кўчаси 12. Вақти: соат 13.00 15.00. Масъул Бахром Хамроев, тел. 7 9265330409
· Киевда, Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси биноси рўпарасида, Владимирская кўчаси 16. Вақти: 13.00 15.00 Масъул Исмоил Дадажонов,тел. 380953947091
· АҚШда, Нью Йорк, БМТ бош қароргоҳи биноси рўпарасида. Вақти: 12.00 13.00 Масъул Фарход Иноғомбоев,тел. 19736159689
· Брюсселда, Белгиядаги Ўзбекистон элчихонаси биноси рўпарасида. Франклин Рузвельт авенюси 99.1050 Вақти: - Масъул Алия Салахова,тел. 32 484 074 934
13 май куни:
· Брюсселда, Белгиядаги Ўзбекистон элчихонаси биноси рўпарасида. Франклин Рузвельт авенюси 99. 1050 Вақти: - Масъул Олег Шестакевич,тел. 32498190330
· Лондонда, Downing Street 10. Вақти: 13.30 14.30 Масъул: Alex Higgins bring_on_the_revolution@yahoo.co.uk ; Шoхида Ёкуб: +44 7803627921
· Норвегияда, Ослодаги Норвегия Ташқи Ишлар Вазирлиги биноси олдида Эрк партияси, “Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар учун” ассоциациялари ва қочқинлар ҳамкорлигида. Мурожаатнома топширилиши. Вақти: 11.00. Темир йўл бекатидаги Йўлбарс хайкали олдида соат 10.00 да йиғилади. Масъул Олег Марутик, тел. 47 91175327.
· Швецияда, Кальмар шаҳрида. Журналистлар форум ива норозилик намойиши. Масъуллар: Тўлқин Қораев, тел. 0046 0761040905; Кудрат Бoбoжoнов (0046) 076 104 09 07; Юсуф Расулов (0046) 076 104 09 06.
· Қирғизистонда, Бишкек шаҳрида. “Андижондаги хунрезлик қайтарилмаслиги учун” номли норозилик пикети Ўзбекистон элчихонаси биноси олдида бўлади. Дастурда “Ўққа тутилган одамлар” номли видеофильм намойиши кўзда тутилган. Видеофильм намойишидан кейин оммавий тарзда Ўзбекистон элчихонаси биносига томон юриш қилинади. Мусиқа, гулдасталар бўлади ва Қуръондан суралар ўқилади. Хозирги вақтда фотокўргазма ташкил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Агар Сизларда Андижондаги хунрезлик хақида фотосуратлар бўлса, илтимос тезроқ жўнатинглар. Намойишда қатнашиш истагида бўлганлар 2006 йил 4 май куни “Килим шами” ташкилотига мурожаат қилсин. Манзил: Жибек Жоли 264, Иссиқ кўл кинотетри биносида. Масъул Азиза Абдурасулова: тел. (0312) 66 20 67, e-mail: ofksh@istc.kg
· Европада биринчи маротаба, 2005 йилдаги Андижон хунрезлиги ҳақида “Қон ичида қолган шаҳар” номли фотокўргазма ташкил этилади. 2006 йил 13 майдан 23 майгача. Манзил: Бельгиянинг Меевен-Груитродe (Meeuwen- Gruitrode)шахрида жойлашган Маданий марказда Масъул Идрис Адикаев: тел. (+32) 484 074 934.

* * *
Translation: Tillahodjaev Dilshad
http://www.freeuzbekistan.com/

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону