06 May 2006
03:00 -
23:00 - Каримовнинг Покистон сафарига бир назар

Илгари хабар қилганимиздек, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2–3 май кунлари расмий ташриф билан Покистонда бўлди. Унинг бу сафари 13 йиллик танаффусдан сўнг амалга оширилди. Шу давр ичида анча сувлар оқиб ўтди. Каримов ҳукумати совет ташқи сиёсати анъаналарини давом эттириб ҳамда сиёсий ва савдо-иқтисодий иддаоларни ўртага қўйиб, 1990-йилларнинг ўртасидан Покистонга бўлган муносабатини салбий томонга ўзгартирган эди. Бу мамлакатда Ўзбекистон Ислом ҳаракати аъзоларининг пайдо бўлиши ва Покистон ҳукуматининг уларни тутиб бермагани дард устига чипқон бўлди.
Каримовнинг бу галги сафари жараёнида Покистонга бўлган муносабати ҳам Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлимидек бирдан исиб кетди. Унинг Парвез Мушарраф ва Покистон бош вазири Шавкат Азиз шаънига, умуман Покистон шаънига айтган мақтовлари 1991 йил ноябрида илк бор мустақил давлат раҳбари сифатида Туркияга борганида президент Тургут Ўзал ва Бош вазир Сулаймон Демирелга, Туркия давлатига қилган хушомадларини айнан такрорлади деса бўлади. Каримовнинг Покистондаги нутқларида “дили бир“, “дини бир“, “дарди бир“ (“икки мамлакат ҳам - террор билан юзма-юз келган давлатлар“ қабилида), “тарихи муштарак“ каби иборалар кўп айтилди. Нутқларини, гарчи тили яхши келишмаса-да, “Бисмиллоҳи раҳмонир роҳийм“дан бошлади.
ЎзА мухбирининг қайд этишича, Покистон ва Ўзбекистон раҳбарлари кўп сиёсий масалаларда ҳамфикр эканлар. Айниқса, Покистон ҳукуматининг Андижон воқеаларидан кейин БМТ Бош ассамблеясида Ўзбекистон нуқтаи назарини ёқлагани Каримовга ёқиб тушган. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ҳам икки ҳукумат бир-бирини қўллаб қувватламоқда..
Маълум бўлишича, бултур икки мамлакат ўртасида Халқаро террорчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган-у, лекин негадир ҳозиргача ратификация қилинмагани учун кучга кирмаган экан. Каримов сафарида шу битимни кучга киритиш учун ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида протокол имзоланди. Умуман музокараларда асосий эътибор террорчиликка қарши кураш, жумладан бунда баҳамжихат ҳаракат қилиш масалаларига қаратилди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш, минтақавий транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа кўп масалалар ҳам музокаралар мавзуи бўлди. Бир вақтлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан Туркия ишбилармонлари қандай қўллаб-қувватланган бўлса, энди покистонликларга шундай рағбат кўрсатилади, жумладан уларга виза бериш тартиби енгиллаштирилади ва х.к.
Ўзбекистон ҳукуматининг гоҳ худ, гоҳ беҳуд ташқи сиёсати ўзгармайди, Покистонга илиган муносабатлари яна совимайди деб бўлмайди. Ўтган йиллар - сабоқ.