04 May 2006
03:00 -
14:30 - Ўзбекистон - Қозоғистон: чегарада яна можаро
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси
14:30 - Ўзбекистон - Қозоғистон: чегарада яна можаро
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги чегарада навбатдаги кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Қозоғистоннинг Сариоғоч туманидаги “Дўстик“ қишлоғида яшовчи 13 ёшлик мактаб ўқувчиси кеча чегарада Ўзбекистон чегарачилари томонидан шафқатсиз калтакланган ва моматалоқ ҳолатда касалхонага олиб борилганда, унга мия чайқалиши ташҳиси қўйилган. Қозоғистоннинг “Хабар“ телеканали мухбирига боланинг айтишича, у аравада сув олиб келишга кетаётганда бошқа аравага рўпара келиб тўхтаб колган. Шу вақтда бу ерга аскарлар югуриб келишиб, автоматнинг қўндоғи билан унинг бадани ва бошига туширишган.
Қозоғистон Чегара хизмати қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусайн Беркалиевга кўра, “Дўстик“ қишлоғи чегара устида бўлиб, унинг аҳолисини сув билан таъминлайдиган колонка чегара демаркациясидан сўнг Ўзбекистон ҳудудида қолган. Болани калтаклаган Ўзбекистон чегарачиси Қозоғистон ҳудудида қўлга олиниб, ҳозир Сариоғоч чегара отрядида сақланаётир. У ўз айбини инкор қилмаяпти. Экспертиза ўша пайтда чегарачининг маст ҳолатда бўлганлигини исботлаган. Зиддият сабаблари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Х.Беркалиевнинг яна айтишича, Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан бўлган чегаралари ҳозир кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда.
Қозоғистон ОАВларининг хабарларига кўра, кеча мамлакат парламенти ҳам ўз йиғилишида шу можаро масаласини кўриб чикди ва мамлакатнинг Ўзбекистон билан чегараларини мустаҳкамлашга қарор берди. Депутатлар чегара хизматидан шу мақсадда қилинадиган сарф-ҳаражатлар ҳисобини парламентга тақдим этишни сўрадилар ва, қанча кўп маблағ талаб этилишидан қатъий назар, бу масалани энг яқин вақт ичида ҳал этишга келишдилар.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий Банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1220,13 сўм; 1 EВРО = 1540,41 сўм; 1 рубль = 44,74 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий Алоқалар Банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1230 сўм ва харид қилишда 1235 сўм; 1 евро = сотишда 1541 сўм ва харид қилишда 1561 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2228 сўм ва харид қилишда 2258 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1250 сўм ва харид қилишда 1270 сўм.