21 August 2010
13:28 -
Исроил-Филистон музокаралари Барак Обама иштирокида Вашингтонда бўлади
АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон узоқ вақтдан бери кутилаётган Исроил-Филистин музокаралари 2 сентябрда Барак Обаманинг иштирокида Вашинтонда бошланишини эълон қилди. Музокараларга Миср ва Иордания президентлари ҳам таклиф қилинган. Миср президенти Хосни Муборак бундай таклифни қабул қилар экан, икки тараф тинчлик шартномаси тузишга эришишидан, Исроилнинг ишғоли битиши ва мустақил Филистин давлати тузилишидан умидвор эканлигини билдирди.
Филистин тарафининг Исроил билан музокаралар олиб борувчи гуруҳи раҳбари Саеб Эрекат Reuters агентлигига шундай дебди: “Агар Исроил 26 сентябрдан кейин Ғарбий Қирғоқда янги қурилишлар бошлашни эълон қилса, биз дарҳол музокаралардан чиқамиз”. Маълумки, Исроил Ғарбий Қирғоқда 10 ой янги қурилиш қилмасликка ваъда берган. Бунинг муддати 26 сентябрда битади.
Лекин, тарихдаги воқеалар тажрибасидан келиб чиқиб, тахмин қилиш мумкинки, Исроил янги қурилишлар қилишни тўхтатмайди. Бундай қилиш Исроилнинг давлат сифатидаги моҳиятига текари иш бўлган бўларди.