20 August 2010
03:24 -
Обамани мусулмон деб ҳисоблайдиган сони ортар экан, Обама-иқтисодчига ишонч камайди
Associated Press агентлигининг билдиришича, Pew Research Center компанияси ўтказган сўровнома натижалари АҚШ президенти Барак Обамани мусулмон деб ҳисоблайдиганлар фоизи 11 дан 20 чиққанини кўрсатди. Унинг динини христиан эканлигини айтган сўровнома қатнашчиларининг фоизи 34 бўлибди. Ваҳоланки, бундайлар бир йил аввал 54 фоиз бўлган экан.
Айни замонда, Обаманинг иқтисодий сиёсатини қўллаб-қувватлайдиганлар сони камайибди. Яна ўша агентликнинг хабарига кўра, унинг иқтисодий сиёсатини ҳозир 41 фоиз сўровнома қатнашчиси қўллаб-қувватлаган, 51 фоизи қарши чиққан.
Лекин, Обаманинг америкаликлар ичдаги рейтингида ўзгариш бўлмабди. Унининг президент сифатидаги сиёсатини, ўтган йили каби, аҳолининг 49 фоизи маъқуллайди.
Обаманинг иқтисодий сиёсатидан норозиларнинг кўпайиши бу йил ноябрь ойида бўладиган парламент сайловида демократларни мағлубиятга олиб бориши мумкин, дейишмоқда экспертлар.