19 August 2010
04:48 -
Ёзувчи Мақсуд Қориев оламдан ўтди
Бизга бироз кечикиб келган хабарда таъкидланишича, таниқли ёзувчи ва публицист Мақсуд Қориев оламдан ўтди. Совет йилларида Ўзкомпартиянинг марказий нашри бўлган “Совет Ўзбекистони” газетаси таҳририятига узоқ йиллар (1963-1984) раҳбарлик қилган, ошкоралик йилларида (1984-1988 йилларда) «Муштум» журналини бошқарган Мақсуд Қориевнинг исмини Совет замонида эшитмаган ўзбек йўқ эди.
Унинг фаолияти мустақиллик йилларида деярли кўзга ташланмади. Аммо, бутун умр ўзбек халқи олдида қилган хизматлари етарлича тақдирланди: аввал «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан, сўнгра Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонлари билан.
Таниқли журналист ва адиб 1926 йил Тошкентда туғилганди. Уруш йилларида Юнусобод қишлоғи жамоа хўжаликларида оддий меҳнат билан шуғулланган. 1947 йилда эса Тошкент юридик институтини тугатиб, шу институт аспирантурасида ўқишни давом эттирган. Кейинчалик юридик фанлари номзоди деган илмий даражага эга бўлган. «Ойдин кечалар», «Жийда гуллаганда», «Афросиёб гўзали», «Турналар баланд учганда», «Ой тутилган тунда» каби тўплалар, «Спитамен», «Ибн Сино» сингари тарихий романлар муаллифи эди.