13 August 2010
19:55 -
Қирғизистоннинг биринчи президентини дахлсизлиги бекор қилинди, Ислом Карим учун прецедентми ёки қонунсизликнинг учига чиқиши?
Қирғизларнинг расмий Кабар агентлиги бугун пешиндан кейин эълон қилган хабарига кўра, кеча Роза Отунбоева Вақтли ҳукумат номидан чиқарилган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаевнинг экс-президент ва дахлсизлик мақомларини бекор қилувчи Декретга имзо отибди.
Матни тўла эълон қилинган декретда Асқар Ақаев конституцияни бузиб, фъелан диктатура ўрнатгани, мамлакатни ўз оиласи қулига айлантиргани, унинг раҳбарлигида коррупция гуллаб-яшнагани, у конституция нормаларини бузиб 3-чи муддатга президент бўлиб олгани, Қирғизистоннинг баъзи ҳудудларини Хитой ва Қозоғистонга бериб юборгани каби айблар қўйилган. Асқар Ақеавни мамлакатга экстрадиция қилиш учун ҳаракат бошлаш Бош прокуратурага топширилган.
Бу айбномлар қанчалик ҳақиқатга тўғри эканлиги белгилаш Қирғизистоннинг ички иши, аммо Роза Отунбаеванинг ўзи ҳокимиятга қонуний йўл билан эмас, қуролли давлат тўнтариши натижасида келгани, Вақтли ҳукумат мутлақо ноқонуний орган эканлигини ҳисобга олсак, баландпарвоз сўзлар билан тўлатилган Асқар Ақевнинг мақомларини бекор қилувчи Декретнинг ўзи қонунчилик устидан кулишдан бошқа нарса эмас. Демак, Қирғизистонда қонунчиликни ҳурмат қиладиган қонуний ҳокимият ўрнатилиши биланоқ, бу Декрет бекор қилинади.
Бундай Декретни бекор қилиш қонунчлик талабидир. Аммо, масаланинг моҳиятни ҳам унутмаслик керак. Агар, Асқар Ақаев ростдан ҳам шундай жиноятлар қилган бўлса, Қирғизистоннинг керакли мақомлари керакли ишларни қилишлари лозим ва вақти келиб қиладилар ҳам. Ҳозирги Декретнинг мақсади эса, Асқар Ақаевнинг Қирғизистонга қайтиб, бўладиган сайлов кампаниясига таъсир қилиши мумкинлигининг олдини олишдир.
Айни замонда, Асқар Ақаевга қарши қўйилган айбномалар Ўзбекистон президенти Ислом Каримга ҳам тўла таалуқли эканлиги диққатга сазовор. Ўзбекистоннинг ўзбеклар яшайдиган бир қатор ҳудудларининг Қозоғистонга бериб юборилиши ҳам шулар қаторида. Бунинг устига, ичида Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашганлар ҳам бор бўлган юзлаб ўзбек зиёлиларининг зиндонларда чиритилиши, Андижонда тинч аҳолининг ўққа тутилиши, ўзбеклар Қирғизистон жанубида қатлиомга учраганида уларга ёрдам қўли чўзилмагани ҳам ҳеч қачон унутилмайдиган ҳоллардир.
Аммо, Қирғизистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда ҳамма нарса қонунлар доирасида қонуний мақомлар тарафидан қилиниши лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения