10 August 2010
23:39 - Жамоат жойларида ифторлик қилиш таъқиқланди
Жамоат жойларидаги умумий овқатланиш муассасалари, кафеларда оммавий ифторликлар таъқиланди. Бу хусусда ҳеч қандай расмий қарор йўқ, аммо солиқ органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг емакхона мутасаддиларини огоҳлантиришича, оммавий ифторликлар кузатилган тақдирда муассасалар ёпилади.

Кузатувчиларнинг таъкидича, бу ҳолат ўтган йиллардан бошланган ва бу йил назорат чўққисига чиқади. Ўтган йиллари спиртли ичимликлар сотмайдиган, ифторликлар ўтказадиган бир қанча емакхоналар ёпилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону