10 August 2010
06:06 -
Покистонда миллионлаб одамлар селлар остида қолди, ўлганлар сони ўн минглаб бўлса керак
Бир қарашда, Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетасидан олинган бу расмда, тоғ этагидаги экзотик жойда ўйнаётган одамлар тасвирлангандек кўринади. Аслида эса, кучли селлар натижасида минглаб киши нобуд бўлаётган Покистондаги даҳшатли ҳоллардан бирини кўрмоқдасиз. Орқа планда кўриниб турганидек, тоғдан сел келмоқда. Бир неча дақиқадан кейин, расмдаги одамларнинг асосий қисми сув ва тошлар остида ҳалок бўлади.
Россия кун иссиқлиги ва қурғоқчилик туфайли ёнғинлар ичида қолиб, юзга яқин одамнинг ҳалок бўлгани айтилаётган бир пайтда, Покистон селларга қурбон бўлмоқда. Охирги хабарларга кўра, сув-тошлар остида бир ярим минг киши ўлди, 13 миллион одамнинг ҳаёти издан чиқди, кўплар уйсиз-жойсиз қолди. Булар тахминий рақамлар, ҳақиқий аҳвол кейинчалик маълум бўлади.
БМТ вакиллари Покистонддаги селлар натижасида сўнгги йилларда юз берган дунёнинг уч фожеасидан ҳам кўп қурбон бўлишини тахмин қилишмоқда. Бу уч фалокат сифатида 2004 йилда Ҳинд океанида юз берган цунами, 2005 йилда Кашмирда ва шу йил Ҳаитида бўлган зилзилалар айтилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, сел остида қолган 600 минг кишига ёрдам бериш имкони ҳам бўлмаган. Уларнинг қанчаси нобуд бўлгани ҳақида ҳам маълумот йўқ.