05 August 2010
01:09 -
Ҳайитали Игламов 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ тергов бўлинмаси собиқ бошлиғи Ҳайитали Игламовни порахўрликда айблаб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. 2010 йилнинг 10 февралида туман ИИБ биносида Тошкент вилояти МХХ бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси тезкор ходимлари томонидан 150 минг сўм (70 АҚШ доллари) пора олганликда айбланиб, ҳибсга олинган миршаб ҳақида 3 март кунги хабарларимизда маълум қилгандик. Эслатиб ўтамиз, туман ИИБ бош терговчиси сифатида Ҳайитали Игламов бир неча пўписа-ю огоҳлантиришларга қарамай Паркент тумани собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Азаматовнинг жиноий қилмишларини фош қилган, шу боисдан милиция зобитини ўз хизмат хонасида прокуратура ва МХХ вакллари томонидан ноинсоний қийноққа солинган. Натижада Ҳайитали очиқ бош мия жароҳати, бош мия чайқалиши, 7, 8-нчи чап қовурғаларининг синиши, гемопневмитаракс билан тунги соат 23.15 да Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига беҳуш ҳолатда олиб келинган, ички қон кетиши кузатилган. Бу ҳолат юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали халқаро тузилмаларга мурожаат қилган миршабнинг нидоси бу ташкилотлар маъмуриятини қизиқтирмади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения